Камилов ва Залмай Халилзод Афғонистондаги вазият юзасидан фикр алмашди

Учрашувда миллий ярашишга тезроқ эришиш ва Афғонистондаги можарони сиёсий йўл билан ҳал қилишдан томонлар манфаатдор эканлиги яна бир бор тасдиқланди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 27 сен - Sputnik. Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Нью-Йорк шаҳрида АҚШнинг Афғонистондаги ярашиш масалалари бўйича махсус вакили Залмай Халилзод билан учрашди.

Камилов АҚШ давлат котиби ёрдамчиси билан Афғонистон масаласини муҳокама қилди

ТИВ хабарига кўра, томонлар Афғонистондаги вазият ва тинчлик жараёнини ривожлантириш йўллари юзасидан фикр алмашдилар,

Шунингдек, Афғонистонда Ўзбекистон ташаббуси билан амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ва инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш жараёни муҳокама қилинган.

Учрашувда миллий ярашишга тезроқ эришиш ва Афғонистондаги можарони сиёсий йўл билан ҳал қилишдан томонлар манфаатдор эканлиги яна бир бор тасдиқланди.