Иштихонда озиқ-овқат дўкони ёниб кетди

Ёнғиндан дўконнинг 55 кв.метр майдони сақлаб қолинган. Ёнғинни тахминий сабаби, электр симларидаги қисқа туташув. Моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 27 сен - Sputnik. Самарқанд вилоятида озиқ-овқат дўконида ёнғин чиқди.

ДЁХХ хабарида қайд этилишича, Иштихон тумани Иштихон маҳалласида жойлашган “Якка тартибдаги тадбиркор У.Мамашев”га тегишли озиқ-овқат дўконида ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушган.

Ўзбекистонда йил бошидан буён ёнғинда ҳалок бўлганлар сони очиқланди

Воқеа жойига иккита ёнғин ўчириш бўлинмалари жалб этилган. Бўлинмалар чақирилган манзилга 6 дақиқада етиб борган. Ёнғин соат 01:12 да ўраб олиниб, соат 01:35 да бартараф этилган. Ёнғин оқибатида дўконнинг 35 кв.метр майдонда томи, шифти ва ички жиҳозлари ёниб зарарланган.

Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар қайд этилмаган. Ёнғиндан дўконнинг 55 кв.метр майдони сақлаб қолинган. Ёнғинни тахминий сабаби, электр симларидаги қисқа туташув. Моддий зарар миқдори аниқланмоқда.