ТОШКЕНТ, 26 сен — Sputnik. Таврида саройида ўтказилган маросим давомида Бош консул вазифасини бажарувчи Зафар Абдураҳмонов, тадбирга муҳтарам меҳмон сифатида таклиф этилган Sputnik мухбирларига бир неча дақиқа вақт ажратди ва суҳбат чоғида, муассаса иш фаолияти ва унинг ходимлари қандай қийинчиликларга дуч келаётганликлари билан ўртоқлашди.
Бош вазифамиз - Санкт-Петербургда яшаётган, бу ерга вақтинча келган ватандошларимизга ёрдам кўрсатиш. Бирортаси мураккаб вазиятларга дуч келиб қолиши мумкин, ва бизнинг ишимиз – бундай кишига муаммосини қонуний йўл билан ҳал қилиши йўлида ёрдам бериш, ўз вақтида тегишли маслаҳат ишларини олиб боришдан иборат. Консулхонамизда кам одам ишлайди, мурожаатлар эса бирталай. Қабулни ҳар куни олиб борамиз, токи сўнгги мурожаат қилувчи шахс қолгунига қадар”, - дея қайд этди дипломат.
Фаолиятидаги мураккабликлар ҳақида гапирар экан, у Петербургда ўзбекистонликлар иштирокидаги нохуш ҳодисалар борасида ОАВда кўплаб янгиликлар вужудга келаётгани ва улар охир-оқибат фейк (уйдирма) бўлиб чиқаётгани ҳақида, шикоят қилгандек мулоҳаза қилди. Журналистлар маълумотни мумкин қадар синчковлик билан текширишлари керак, чунки уларнинг кетларидан Бош консуллик ходимлари бу ишни амалга оширишга мажбур бўлиб қоляпти.
Ўзбекистоннинг Мустақиллик кунига бағишланган тантанали маросим Петербургда 25 сентябрь куни бўлиб ўтди. Байрам муносиб равишда кенг нишонланди. Тадбир дастурида “Лола Жалолова” модалар уйидан либослар намойиши, қўшиқчи Рустам Бўрибоев ва “Қуёшча” болалар ансамбли чиқишлари, фуршет кабилар ўрин топди. Ва табиийки, маросим якунида барча иштирокчилар лаззатли палов билан меҳмон қилинди.