Ўзбекистонда Россиянинг янги олийгоҳи очилиши кутилмоқда

Санкт-Петербург Тоғ-кон университети Олийгоҳгача ва махсус дастурлар маркази директори, университет қабул комиссиясининг масъул котиби Владимир Воронов геология соҳасида кадрларни тайёрлаш юзасидан ўзбек ҳамкасблари билан ҳамкорлиги юзасидан маълумот берди.
Sputnik

Тошкентда 26-28 сентябрь кунлари "Россияда таълим" кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Тадбир доирасида РФ олийгоҳлари вакиллари ўзларининг ўқув дастурларини тақдим этиб, турли соҳа мутахассисларини тайёрлашда мавжуд очиқ йўналишлар тўғрисида маълумот бермоқдалар.

Ўзбекистонда Россия олийгоҳлари сони 10тага етди

Санкт-Петербург Тоғ-кон университети Олийгоҳгача ва махсус дастурлар маркази директори Владимир Вороновни таъкидлашича, Россиянинг энг кекса техник олийгоҳи Ўзбекистон билан анчадан бери, яқиндан ҳамкорлик қилиб келмоқда ҳамда сўнгги йилларда бу соҳада республика учун юқори малакали мутаҳассисларни тайёрлаб келмоқда.

“Турли курсларда ва мутахассисликлар бўйича бизда ҳозирда Ўзбекистондан 60 га яқин талабалар таҳсил олмоқда. Қолаверса, республикада Тоғ-кон университети филиалини очиш борасида янги келишувлар ва режалар мавжуд. Жорий йил Ўзбекистон Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан бизга 17 та талаба ўқишга юборилди”, - деди Воронов.

Унинг сўзларига қараганда, ўзбекистонлик ёшлар ушбу университетга, ўқишни битирганликларидан сўнг мамлакатига қайтиб, муайян муддат давомида ишлаб беришларини талаб қилувчи - ҳукуматлараро дастурлар ва вазирликлар йўналишлари асосидагина қабул қилинаётганликлари йўқ, улар ўқишга, шу жумладан, мавжуд квоталарга мустақил равишда кирмоқдалар. Уларнинг орасида россиялик талабалар билан тенг равишда бюджетга кирганлари ҳам бор.

"Бизда битирувчиларни иш билан таъминлаш кўрсаткичлари мамлакат бўйича энг юқори - битирувчиларнинг 90%идан ортиғи мутахассислиги бўйича фаолият юритади", - деб хотима қилди олий ўқув юрти вакили.

Экспертнинг изоҳини тўлиқ қуйидаги подкастда рус тилида тинглашингиз мумкин.

Ўзбекистонда Россиянинг янги олийгоҳи очилиши кутилмоқда