Ўтган 2019 йил даврида Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми аниқланди

2018 йилда бу кўрсаткич 1, 761 миллиард АҚШ долларига тенг эди. Шундай қилиб, ўтган давр учун ўсиш 12,3%ни ташкил этди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 26 сен - Sputnik. 2019 йилнинг биринчи ярим йиллигида Россиядан Ўзбекистонга жисмоний шахсларнинг пул ўтказмалари ҳажми 12,3%га ошди. Бу ҳақда Ўзбекистон Марказий банкка асосланиб, РИА Новости хабар беради. 

2019 йилнинг биринчи ярим йиллигида Россиядан Ўзбекистонга амалга оширилган пул ўтказмалари ҳажми 1, 977 млрд. АҚШ долларини ташкил этди. 2018 йилда бу кўрсаткич 1, 761 млрд. долларига тенг эди. Шундай қилиб, ўтган бир йил давомидаги ўсиш 12,3%ни ташкил этди.

Ўзбекистонда жисмоний шахсларнинг трансферт ўтказмалари рўйхатида Россия аввалгидай биринчи ўринда бўлиб келмоқда. МБ ҳисоб-китобларига қараганда, Ўзбекистонга хориждан амалга оширилган пул ўтказмалари ўтган ярим йилда 13,5%га – 2, 593 млрд АҚШ долларни ташкил этди. Хорижга  бўлган ўтказмалар кўрсаткичи – 467 миллион АҚШ долларига (+16,4%) тенг. Ўтказмалар МДҲдан - 2, 159 млрд.ни (+12%), МДҲ мамлакатларига эса 254,3 млн.долларни (-5,9%) ташкил этди.