Ставрополда 7 нафар Ўзбекистон фуқаролари қулликдан озод қилинди

Ставрополда қулликдан озод қилинган Ўзбекистон фуқаролари 30 минг рублдан компенсация олиб ватанига қайтишди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 26 сен – Sputnik. Бир неча кун олдин Россиянинг Ставропол ўлкасида мажбурий ушлаб турилган Ўзбекистон фуқароси озод қилинди, деб хабар қилмоқда “Альтернатива” нодавлат кўнгиллилар ташкилоти.

Хабарда айтилишига кўра, ташкилот электрон почтасига ўзбекистонлик Пардабой исмли фуқаронинг қариндошидан Ставропол далаларидан бирида бир неча Ўзбекистон фуқаролари мажбурий ишлатилаётгани ҳақида хабар келади.

Ставрополда 7 нафар Ўзбекистон фуқаролари қулликдан озод қилинди

Ташкилот вакиллари ушбу ҳодиса Ставрополнинг Нефтекумск тумани, Ачикулак қишлоғида содир бўлганини аниқлашади. "Альтернатива" вакиллари ҳуқуқни сақлаш органлари билан биргаликда Ўзбекистон фуқаролари ишлаётган дала майдонини топишади.

Ставрополда 7 нафар Ўзбекистон фуқаролари қулликдан озод қилинди

Маълум бўлишича, у ерда ўзбекистонликлар Станислав исмли маҳаллий корейс диаспораси вакили томонидан полиз экинлари экиш ва ва уларни етиштиришга мажбурий шуғулланган. Улар далада қурилган чодир уйда яшаган. Станислав ишчиларнинг ҳужжатини апрель ойида олиб қўйган ва уларга маош тўламагани аниқланган.

Ставрополда 7 нафар Ўзбекистон фуқаролари қулликдан озод қилинди

Ўзбекистон фуқаролари озод қилинганидан сўнг ҳуқуқни сақлаш органларига мурожаат қилишган. Шундан сўнг уларга иш берувчи томонидан 30 минг рублдан компенсация тўланган ва улар Ўзбекистонга қайтишган.