Владимир Путин Николас Мадурони қабул қилди

Путин ва Мадуро Кремлда Россия ва Венесуэла муносабатларини ҳамда Боливариана Республикаси ички ишларига учинчи мамлакатлар аралишиши муаммосини муҳокама қилишди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 25 сен – Sputnik. Айни дамда Кремлда Россия президенти Владимир Путин ва Венесуэла президенти Николас Мадуро учрашуви бўлиб ўтмоқда, РИА Новости хабарига асосан.  

Учрашув давомида Владимир Путин, яна бир бор Венесуэла қонуний ҳукуматини қўллаб қувватлашини таъкид лади.

“Биз Венесуэла ҳукумати ва сиз жаноб президент мухолифат кучлари билан олиб бораётган диалогни қўллаб-қувватлаймиз”, - деди Путин.  

Венесуэла президенти, ўз навбатида, Москва ва Каракас ҳар қандай қийинчиликни биргаликда енгиб ўтишлари мумкинлигига ишонч билдирди.

Венесуэла америкалик дипломатлардан мамлакатни 72 соат ичида тарк этишларини талаб қилди

Учрашувда иккала томон иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳақида келишиб олишди. Хусусан, 2019 йилда Россия Венесуэлага буғдой етказиб бериш ҳажмини 2,4 бараварга ошириши, энергетика, машинасозлик ва кончилик саноатларида ҳамкорлик қилишга келишиб олишди. Шунингдек Россия Венесуэлага 1,5 миллион доза гриппга қарши вакцина еткзиб беради.

Ундан ташқари икки давлат орасида ҳарбий-техник ҳамкорлик ҳам ривожланиб боради. Россия етказиб берилган ҳарбий техникага техник хизмат кўрсатишда давом этади.

Маълумот учун, Москва Каракас орасида дўстона муносабатла 1996 йилда бошланган эди. Ўшанда икки давлат Дўстлик ва ҳамкорлик ҳақида шартнома имзолашган эди. Россия Венесуэланинг ички муаммоларини, ташқаридан аралашмасдан, тинчлик йўли билан ҳал қилиш тарафдори.