“Тошшаҳартрансхизмат” фаолиятига назар

Sputnik

Пресс-тур давомида GPS назорати тизими, автобус саройига бириктирилган шохбекат, синов тариқасида келтирилган электробус қатнови, шунингдек, автобус саройининг иш фаолияти таништирилди.

Ҳозирда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ таркибида 8 та автобус саройи, 2 та унитар корхона мавжуд. Автобус саройлари томонидан 136 та йўналишда транспорт хизмати йўлга қўйилган бўлиб, йилига ўртача 200 миллиондан зиёд йўловчи ташилади. Булардан 47,8 фоизи ойлик йўл чипталаридан фойдаланадиган йўловчилар ҳамда 2,2 фоизи имтиёзга эга бўлган йўловчилардир. Мазкур йўналишларга 1000 дан автобус бириктирилган ва улар томонидан бир кунда 13000-14000 қатнов амалга оширилмоқда.

Sputnik Ўзбекистон мухбири “Тошшаҳартрансхизмат” фаолиятини суратларга муҳрлади.

1 / 12
Ҳар бир рейс ҳақидаги маълумотларни кўрсатиб турувчи табло
2 / 12
Ҳар бир рейс ҳақидаги маълумотларни кўрсатиб турувчи табло
3 / 12
“Тошшаҳартрансхизмат” АЖда 5200 дан ортиқ ходим, жумладан, автобуслар ҳаракатини кузатувчи диспетчерлар фаолият юритади.
4 / 12
Автобуслар техник кўрикдан ўтказилади.
5 / 12
Тошшаҳартрансхизмат” АЖ ўз тасарруфидаги йўналишларда қатнаётган автобусларнинг санитария ҳолатларини янада яхшилаш мақсадида жамоат транспорти воситаларини бир кунда 2 марта ювиш ва тозалаш ишларини йўлга қўйилди.
6 / 12
Е420 “Vitovt Elektro” русумли электробас бир марталик қувват билан 20-25 километр атрофида масофа босиб ўтади. Қувват олиш вақти эса 6-8 дақиқага тенг. Ўртача 90 та йўловчи олиб юриш имкониятига эга.
7 / 12
Е420 “Vitovt Elektro” русумли электробас бир марталик қувват билан 20-25 километр атрофида масофа босиб ўтади. Қувват олиш вақти эса 6-8 дақиқага тенг. Ўртача 90 та йўловчи олиб юриш имкониятига эга.
8 / 12
Кузатув камералари
9 / 12
Тошшаҳартрансхизмат” АЖ ўз тасарруфидаги автобуслар
10 / 12
Тошкентга келтирилган электробуснинг салони
11 / 12
Техник кўрикдан ўтказилаётган автобус
12 / 12