Тошкент вилоятида 49 мингдан ортиқ доимий иш ўринлари ташкил этилади

2019-2020 йилларда Тошкент вилоятининг саноат салоҳиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 25 сен – Sputnik. Тошкент вилоятининг саноат салоҳияти янада ривожланади.

Таклиф қилинаётган инвестицион лойиҳалар Тошкентга сиғмай кетаяпти – Ортиқхўжаев

"2019-2020 йилларда Тошкент вилоятининг саноат салоҳиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарор билан 2019-2020 йилларда Тошкент вилоятининг саноат салоҳиятини ривожлантириш дастури маъқулланди.

Дастурга мувофиқ саноат ишлаб чиқариш ҳажмлари 1,7 бараварга, экспорт 1,4 бараварга ошади ҳамда 49 000 дан ортиқ доимий иш ўринлари ташкил этилади.