ОАВ: Путин НАТО мамлакатлари раҳбарларига мактуб йўллади

Россия президенти Владимир Путин қатор давлатлар, жумладан, НАТОга аъзо мамлакатлар раҳбарларига мактуб йўллади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 25 сен – Sputnik. Россия президенти Владимир Путин қатор давлатлар, жумладан, НАТОга аъзо мамлакатлар раҳбарларига мактуб йўллади. Бу ҳақда “Коммерсантъ” нашри ҳужжат мазмуни билан таниш бўлган манбасига таяниб хабар қилди.

Лавров АҚШни космосга қурол олиб чиқишдан огоҳлантирди

Путин ўз мактубида Европа ва бошқа минтақаларга ўрта ва қисқа масофадага учувчи ракеталар (ЎҚМР) жойлаштирилишига мораторий жорий қилишни таклиф қилган.

Шунингдек, у мактубда Америка томони ракета жойлаштирмагунча Россия ҳам бундай қилмаслигини эслатиб ўтган.

Хабарда таъкидланишича, шу каби мазмундаги мактубни Европа Иттифоқи ташқи сиёсат маҳкамаси раҳбари Федерика Могерини ва НАТО бош котиби Йенс Столтенберг ҳам олган.

Нашрининг ёзишича, Россия илгари ҳам НАТОга шу каби келишувларни таклиф қилган, бироқ альянс қизиқиш билдирмаган.

Ўрта ва кичик масофадаги ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги шартнома

Ушбу шартнома Михаил Горбачёв ва Рональд Рейган томонидан 1987 йилнинг декабрида имзоланган эди. 1991 йилнинг июнь ойига келиб шартнома бажарилган: Совет Иттифоқи 1846 дона, АҚШ эса 846 дона ракета комплексларини йўқ қилган. Бироқ, АҚШ етакчиси Дональд Трамп 2 февралдан бошлаб АҚШ ушбу шартномадан чиқишини эълон қилди. Бунга жавоб Владимир Путин Ўрта ва кичик масофадаги ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги шартнома бажарилишини тўхтатиш тўғрисидаги федерал қонунга имзо чекди.

Шартнома август ойидан бошлаб ўз кучини йўқотди.