ТОШКЕНТ, 24 сен – Sputnik. Маълумки бир гуруҳ россиялик автоблогерлар яқинда Ўзбекистонда бўлиб қайтишди. Ташриф давомида улар турли суперавтомбилларни тест қилиш билан бирга, бир кичик ва арзон электромобилни ҳам синовдан ўтказишди.
Ушбу автомобилчани тест-драйв қилиш биз учун Ўзбекистондаги энг кутилмаган ҳодиса бўлди. Ушбу аппаратни Ўзбекистонда ишлаб чиқариб, 3000 доллар атрофида сотиш режалаштирилмоқда, - деб ёзади блогер Алан Енилеев.
Автомобил ўзининг ташқи кўриниши билан бизни ҳайратга солди.У Mercedes Benz автомобилига жуда ўхшаш, ҳатто салонида ҳам. Ундан ташқари биз ушбу автомобилда кичик пойга ҳам уюштирдик, дейди Енилеев
Хабар сўнгида блогер - Сиз 3000 долларга қандай автомобил сотиб олган бўлардингиз ? Ушбу AMG-TESLAними ёки бошқа автомобилни?, - деб ўз мухлисларига савол билан мурожаат қилган.
Жавоблар орасида 3000 долларга шу автомобилни сотиб олиб тюнинг қилган бўлардим, деган кишилар жуда кўп.