ТОШКЕНТ, 24 сен — Sputnik. Узоқ Шарқ округ ҳарбий суди икки нафар Ўзбекистон фуқаросини Сурияга жўнатган 59 ёшли қирғизистонликни 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилди. Бу ҳақда Россиянинг Сахалин вилояти бўйича ТҚ хабар қилди.
2015 йил декабрь ойида эркак Жанубий Сахалинскда “Ислом давлати”* террористик ташкилотига аъзо бўлмоқчи бўлган икки ўзбекистонликка 100 минг рубль берган. Улар транзит йўллар билан Сурияга боришни режалаштиришган бўлган. Шунингдек, жиноятчи Ўзбекистон фуқароларини Москвадан хорижга – Сурияга ҳеч қандай тўсиқсиз чиқиб кетишларини ташкиллаштирган.
Суд эркакни терроризмни молиялаштиришда айбдор деб топган. Маҳкум жазони умумий тартибли колонияда ўташи белгиланган.
*Россияда тақиқланган ташкилот