ТОШКЕНТ, 24 сен - Sputnik. Ўзбекистоннинг учинчи Бош прокурори ҳам қамоққа олинди, деб хабар бермоқда Jahon нашри.
Интернет нашрининг ишончли манбаси хабарига кўра, Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳрида таваллуд топган, 44 ёшли собиқ Бош прокурор Отабек Муродов бундан икки кун аввал, яъни 18 сентябрь куни тунда қамоққа олинган.
Отабек Муродовга нисбатан уй қамоғи эҳтиёт чораси қўлланган бўлиб, Суд томонидан унинг эҳтиёт чораси ўзгартирилгани ва у қамоққа олингани айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 21 июнь куни Сенатнинг 20-ялпи мажлисида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев собиқ бош прокурор Отабек Муродовга нисбатан жиноий иш қўзғатилганини айтган эди.
Муродов бош прокурор лавозимига 2018 йилнинг январ ойида тайинланган. У бунга қадар давлат раҳбари давлат маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритган.