ТОШКЕНТ, 24 сен – Sputnik. Венесуэла президенти Николас Мадуро Россияга ташриф буюрди. Бу ҳақда у ўзининг твиттерида хабар қилди.
“Биз Россияга тарихий ва жуда ижобий муносабатларимизни мустаҳкамлаш учун келдик”, - дея ёзган Мадуро.
Венесуэла раҳбари Россия билан қардош муносабатлар Венесуэланинг гуллаб-яшнаётган келажагини қуриш учун асос бўлишини таъкидлаган.
25 сентябрь куни Россия президенти Владимир Путин Николас Мадуро билан музокаралар ўтказади. Давлат етакчилари икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалаларини муҳокама қилади.