Россия, унинг иттифоқдошлари ва шерикларининг мудофаа имкониятлари жанговар халқаро террористик ташкилотлар ва ҳар қандай потенциал душман экспансияси учун енгиб бўлмас тўсиқ бўлган ва шундай бўлиб қолмоқда.
Дунёнинг ярми ягона қалқон остида
"Марказ-2019" машғулотлари АҚШ ва Шимолий Атлантика альянси тенглашиши амри маҳол бўлган, ниҳоятда кенг стратегик кўламда бўлиб ўтди. Улкан ҳудудда, шу жумладан, денгиз акваториясида саккиз давлатдан - 128 минг ҳарбий, 20 минг дона қурол-аслаҳа ва техника ускуналари, 600 та учиш аппаратлари, 15 та кема ва ёрдамчи кемалар жалб қилинган.
"Марказ" манёврлари сезиларли геосиёсий салмоққа эга бўлди: тўрт йил муқаддам ҳудди шундай форматда Россия ва Қозоғистоннинг 95 минг ҳарбийси, 7 минг дона қурол-аслаҳа, 170 та самолёт ва 20 та ҲДФ кемалари жалб қилинган эди. 2019 йилда сифат жиҳатдан ўзгариш яққол намоён бўлди: полигонларда Марказий Осиёнинг деярли барча давлатлари, шунингдек Хитой, Ҳиндистон ва Покистон ҳамкорликда қатнашдилар. Қайд этиш керакки, бу инсониятнинг деярли ярмини ташкил этади (саккизта иштирокчи-мамлакат аҳолиси 3 миллиард кишидан ортиқ).
Машқлар давомида энг "оғир юк"ни Россия ўзига олди - маневрларда Марказий ва Шарқий ҳарбий округлари, Каспий флотилияси, ҳаво десанти қўшинлари ва ҳарбий транспорт авиацияси иштирок этди. Аммо абсолют рақамлар ва ёрқин фактлар халқаро жанговар меҳнат тақсимотининг қанчалик мураккаблиги ҳамда эҳтимолий ҳарбий ҳаракатлар театри ўлароқ серқирра ҳамкорлик қай даражада мустаҳкамланганлигини ҳар доим ҳам акс эттиравермайди.
Хитойча огоҳлантириш
"Марказ-2019" манёврлари афсонасига кўра, қуролланган исломчилар отряди Марказий Осиё мамлакатларининг бирида экстремистик режим ўрнатишга уринади. Аксилтеррор коалицияси ҳаракатлари жанговар тайёргарлик тадбирларининг ўзгача кўламда ва ниҳоятда ёрқин ўтишини таъминлади. Шундай бўлса-да, қўмондонлик-штаб машқлари "олов тўлқини" сингари томошалар учун эмас, қўшинлар бошқарувини чарҳлаш мақсадида ўтказилади. "Марказ-2019" манёврларида ягона вазифани бажариш давомида саккизта мамлакат ҳарбийлари ўзаро келишган ҳолда фаолият юритдилар, бу эса, ўз навбатида, миллий армиялар штаблари ҳаракатлари мувофиқлаштирилишини ниҳоятда мураккаблаштирар эди.
"Марказ-2019" машқларида Хитойнинг 2,5 миллионлик армиясини 1 500 ҳарбий тақдим этди. Бу Хитой ва Россия ўртасидаги "елкама-елка" ҳамкорлик натижасидир. Оренбургда ўтказилган "жанглар" ўртасидаги танаффусларда (бунда Россия ва Хитой бомбардимончилари шартли рақибни йўқ қилдилар), РФ мудофаа вазири Сергей Шойгу ўзининг хитойлик ҳамкасби Вэй Фэнхэ билан 2020-2021 йилларга ҳарбий муассасаларнинг ҳамкорлик режасини муҳокама қилди. Икки давлат ҳарбий идоралари раҳбарларининг самимий учрашуви ва бир-бирларини қучоқ очиб қаршилаганлари кўпчиликнинг ёдида қолди.
Бу қимматли факт, нега деганда, хитойликлар қучоқлашишни хуш кўрмайди, уларда қўл сиқишиш ҳам одат тусига кирмаган. Модомики, полигонда Пекин ва Москва генераллари бир-бирини "русчасига" қучоққа оляптими, билинг-ки уларнинг потенциал рақибларига денгизларда ҳарбий фаолликни сусайтириш ва қуруқликда қурол-аслаҳалар сонини қисқартириш ҳақида ўйлаб кўриш вақти келди.
Аниқлик - ғаройиблик демак
"Марказ" машқлари тўрт йилда бир маротаба ўтказилиб, ҳатто анъанавий рақибларни ҳам ягона операция кесимида бирлаштиради. Масалан, Ҳиндистон ва Покистон Джамму ва Кашмир штатларининг статуси юзасидан кўп йиллардир-ки, кескин можарода. Шундай бўлса-да, "Марказ-2019" машқларида ҳинд ва Покистон бўлинмалари (ҳинд томондан 140 минг, Покистондан 90 минг ҳарбий иштирокида) ягона режа асосида ҳаракат қилдилар ва ягона жанговар вазифаларни бажардилар. Табиийки, томонларнинг тўлақонли ярашувигача ҳали анча вақт бор, лекин биз икки томонлама муносабатларни соғломлаштиришнинг амалий усулини кузатмоқдамиз.
Ҳиндистон, Покистон, Хитой, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистоннинг ягона ҳарбий-сиёсий координаталар тизимида доимий ўзаро алоқада бўлиши - сайёрамиз янада хавфсиз бўлишини таъминлайди. Бугун бунга алоҳида машқлар доирасида эришилган бўлса, эртага бу объектив воқеликка айланиши мумкин. Кенг кўламли манёврлар иштирокчиларининг ноёб таркиби Ғарб назаридан қолиши мумкин эмас эди. АҚШнинг The Diplomat нашри Россияга машқларга юборилган хитой ҳарбий контингенти таркибини батафсил ёритди. Швейцариянинг Neue Zürcher Zeitung кундалик газетаси эса "Россия учта ядровий держава билан ҳамкорликда ўқув машғулотлари ўтказмоқда", "бу НАТО томонга навбатдаги сигнал", деб таъкидлаган. Шу ўринда, уларнинг Оренбург даштлари билан нима иши бор, деган савол туғилади.
Аёни шу-ки, "Марказ-2019" манёврлари ўз стратегик мақсадларига эришди, ҳарбий-сиёсий вазифалар бажарилди. 2023 йилда ўтказиладиган келгуси машқлар эса янада қизиқарли ва кўламдор бўлиши кутилмоқда.