Ўзбекистон миллий терма жамоасига бош мураббий тайинланди

Аввалроқ Эктор Купер Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи лавозимидан озод қилингани хабар қилинган эди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 23 сен – Sputnik. Вадим Абрамов Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақда ЎФА хабар қилмоқда.

Вадим Абрамовга мураббийлар штабида Тимур Кападзе ёрдам беради. Шунингдек, ўзбек футболи мухлисларига яхши таниш бўлган австралиялик тажрибали мутахассис Мирко Йеличич футболчиларнинг жисмоний тайёргарлиги билан шуғулланади. Дарвозабонлар билан эса Денис Иванков ишлашда давом этади.

Ўзбекистон миллий терма жамоасига бош мураббий тайинланди

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер ўртадасидаги шартнома ўзаро келишувга асосан бекор қилингани хабар қилинган эди.