Жаҳонгир Ортиқхўжаев Сеул шаҳри мэри билан учрашди

Сеул билан ҳамкорликда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, савдо ва инвестициявий, маданий-гуманитар, туризм ва хизмат кўрсатиш соҳаларидаги алоқаларни кенгайтириш имкониятлари кўриб чиқилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 23 сен – Sputnik. Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Жанубий Кореяга ташрифи давомида Сеул шаҳри мэри Пак Вонсун билан учрашди.

Пойтахт ҳокимлиги хабарига кўра,  ўзаро мулоқот давомида икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати ҳамда истиқболлари муҳокама этилган. Сеул билан ҳамкорликда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, савдо ва инвестициявий, маданий-гуманитар, туризм ва хизмат кўрсатиш соҳаларидаги алоқаларни кенгайтириш имкониятлари кўриб чиқилган.

Тошкентда тезюрар автобус йўналишлари ташкил этилиши мумкин

Тошкент шаҳар ҳокими бошчилигидаги делегация Жанубий Кореянинг Сеул шаҳрида бўлиб ўтаётган “Шаҳарларнинг барқарор ривожланишга бағишланган урбанизация форуми”да иштирок этмоқда. Унда шаҳарлардаги инфратузилма қандай талабларга жавоб бериши кераклиги, хизмат кўрсатиш даражаси, аҳоли ва сайёҳлар учун яратилган шароит ва қулайликлар, экологияни асраш қаби қатор масалалар кўриб чиқилади.