Тошкент ўз чемпионларини қандай кутиб олди - видео

Жаҳон чемпионатида етакчиликни қўлга киритган ўзбекистонлик боксчиларни Тошкент аэропортида юзлаб мухлислар таниқли хонандалар кутиболинди.
Sputnik

Жаҳон чемпионатида 5та медал соҳиби бўлиб, умумжамоа ҳисобида етакчиликни қўлга киритган ўзбекистонлик боксчиларни Тошкент аэропортида юзлаб мухлислар, карнай-сурнай билан кутиб олинди. 

Ундан ташқари боксчиларни кутиб олиш маросимида Ўзбекистон Бокс федерацияси раиси Ачилбай Раматов, таниқли хонандалар, спорт муассасалари ходимлари ҳам иштирок этишди. 

Боксчилар ҳам уларга қартилган диққат эътибор учун миннатдорлик билдириб келаси йил Токиода бўлиши кутилаётган Олимпиадада ҳам юксак натижаларга эришишни ваъда беришди. 

Эслатиб ўтамиз, 9-21 сентябрь кунлари Екатеринбургда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида 8 нафар ўзбекистонлик боксчилар иштирок этиб, 3та олтин, 1та кумуш ва 1та бронза медаллар соҳиби бўлишган эди.