Санкт-Петербург-Наманган рейси Самарага фавқулодда қўнишга мажбур бўлди

Учувчилар бортдаги йўловчи аёлнинг тоби кутилмаганда қочиб қолгани сабабли самолётни фавқулодда қўндиришга мажбур бўлишган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 23 сен - Sputnik. Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридан  Ўзбекистоннинг Наманган шаҳрига парвозни амалга ошираётган самолёт Самарада фавқулодда қўнишга мажбур бўлди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.

Россияда самолёт фавқулодда қўнди: 233 кишининг ҳаёти сақлаб қолинди

Қайд этилишича, учувчилар йўловчилардан бирининг тоби қочиб қолгани сабаб қўнишга мажбур бўлишган. У6 2509 рейси Курумоч халқаро аэропортига фавқулодда қўнган.

“Фавқулодда қўнишнинг сабаби – самолёт бортида бўлган 1988 йилда туғилган, гипертония (қон босимининг ошиб кетиши) хасталигидан азият чекувчи Ўзбекистон фуқаросининг аҳволи ёмонлашгани”, - дейилади хабарда.

Йўловчи аёлга зарурий тиббий ёрдам кўрсатилган ва зудлик билан шаҳар касалхоналаридан бирига ётқизилган.

Хабарда фавқулодда қўнган самолёт парвозни давом эттириш учун учиб кетганлиги қўшимча қилинган.