ТОШКЕНТ, 23 сен – Sputnik. Россия Авиацион тизимлар бўйича изланиш институти ГосНИИАС самолётлар учун махсус операцион тизим дастури – JetOSни ишлаб чиқди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
JetOS – бу самолётлар учун яратилган операцион тизими бўлиб у самолётнинг барча параметрларини реал вақтда қайд қилиб боради. Ушбу тизим 2016-2019 йил давомида Россияда яратилган. Айни дамда у МС-21 ва SSJ-100 самолётларида синовдан ўтказилмоқда.
“Ҳеч кимга сир эмаски, айни дамда Россия самолётларида хорижда ишлаб чиқилган VxWorks 653, PikeOS, MACS2, LynxOS-178 каби операцион тизимлардан фойдаланиб келинмоқда. Бу нафақат технологик тобелик, балким миллий хавфсизликка таҳдид бўлиши мумкин”, - дейди ГосНИИАС бош директори Сергей Хохлов.
Хабарда айтилишига кўра, ушбу операцион тизим ёрдамда олинган маълумотлар келажакда янги самолётларни лойиҳалаштириш ва ишлаб чиқишда жуда муҳим бўлиши мумкин.