Россия давлат хизматчилари сонини 15 %га қисқартиради

Россияда давлат хизматчилари сонини қисқартириб, тежалган маблағ ҳисобидан қолган ходимлар маошини ошириш режалаштирилмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 23 сен – Sputnik. Янги 2020 йилдан бошлаб Россияда давлат бошқаруви соҳасида кенг кўламли ислоҳотлар ўтказилади, деб хабар қилди молия вазири ўринбосари Татьяна Нестеренко, РИА Новостига.

Қозоғистонда давлат хизматчилари сони 25 %га қисқартирилади

Нестеренко айтишига қараганда, 2020 йилда Россияда федерал бошқарув тизимида ишлаётган хизматчилар сони 10 %га, ҳудудий бошқарув соҳалари ходимлари – 5%га қисқартирилади. 2021 йилда эса қисқартиришлар сони 15% га етказилади.

Молия вазири ўринбосари айтишига қарагандан, ушбу тадбирнинг мақсади давла давлат органлари самарадорлигини оширишдир. Қисқартириш эвазига тежалган қўшимча маблағлар ишлаётган ходимлар маошини оширишга қаратилади.  

Вазир ўринбосари сўзларига кўра, Россияда вазирлик ва бошқа федерал муассасаларнинг ҳудудий бошқармалари давлат органи сифатида юридик мақомидан маҳрум бўлади. Уларнинг ўрника ихчам фронт-офислар ташкил қилинади ва улар аҳолига ахборот хизматлари кўрсатиш ва ташкилий тадбирлар билан шуғулланишади.

Статистик маълумотларга кўра, бугунги кунда Россияда иқтисодий фаол аҳолидан 1,7 % давлат хизматчиси мақомига эга. Ҳарбийлар ва ҳуқуқни сақлаш органлари ходимлари ушбу шахслар таркибига кирмайди.