Доллар чўққи сари, евро эса пастга – валюта курслари

Ўзбекистон марказий банки хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади. Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 13,24 сўмга кўтарилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 23 cен – Sputnik. Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан 24 сентябрдан бошлаб янги қийматини белгилади.

Ўзбекистонда доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 13,24 сўмга кўтарилиб 9 424,54 сўмни ташкил қилди.

Евро 38,11 сўмга пасайиб, эндиликда 10 383, 02 сўмни ташкил қилмоқда.

Россия рубли ҳам 0,76 сўмга кўтарилди ва 147,27 cўмни ташкил қилди.

Доллар чўққи сари, евро эса пастга – валюта курслари