"Ростов" ютқазди, лекин Шомуродов – номер бир!

Ўзбекистонлик ҳужумчи “Тамбов” футбол клуби билан бўлган ўйинда гол уриб Россия премьер-лигасининг  етакчи ҳужумчисига айланди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 22 сен – Sputnik. “Ростов” футбол клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов Россия премьер-лигаси ҳужумчилар баҳсида етакчисига айланди, деб хабар қилмоқда клуб матбуот хизмати.

“Тамбов” клуби билан бўлиб ўтган ўйиннинг 27 дақиқасида ўзбекистонлик ҳужумчи ҳисобни очди. Элдор ушбу голни ўзининг одатий услубида - боши билан урди. Видеони кўрган ҳар бир киши ушбу гол ишониб бщлмайдиган даржадада маҳорат ва тезлик билан урилган чиройли гол бўлганини тан олади. Афсуски бу "Ростов"нинг ягона голи бўлди. Тамбовликлар эса яна иккита гол уриб учрашувнинг ғолиби бўлишди.

Айни дамда Россия ПЛ статистикасига кўра, Шомуродов бўлиб ўтган 10та ўйинда 8та гол уриб, лиганинг биринчи сонли ҳужумчисига айланган.

Унинг энг севимли футболчилари  Фернандо Торрес, Дидье Дрогба ва "зубастик" Роналдо. Элдорнинг ўзи ҳам Европа жамоасида тўп суришни исташини,  лекин ҳали “Ростов” билан 4 йиллик шартномаси борлигини айтган эди. Элдор Шомуродовнинг энг катта орзуси эса – Ўзбекистон терма жамоаси таркибида Жаҳон чемпионатига чиқишдир.