Трамп: Хитой ўз ҳарбий қудрати билан бутун дунёга хавф туғдирмоқда

Америка президенти Дональд Трамп фикрига кўра, Хитой қайсидир маънода бутун дунёга таҳдид солаётгани, нега деганда, у ўз ҳарбий қудратини дунёда ҳаммадан тезроқ оширмоқда
Sputnik

ТОШКЕНТ, 20 сен – Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп ўз ҳарбий қудратини жаҳонда ҳаммадан тезроқ ошираётган Хитой "қайсидир маънода" дунёга таҳдид эканлиги ҳақида баёнот қилди.

Савдо уруши: Хитой АҚШ қишлоқ хўжалик маҳсулотларни сотиб олишни тўхтатди

Хитой қайсидир маънода бутун дунёга таҳдид экани аниқ, нега деганда у ўз ҳарбий қудратини дунёда ҳаммадан тезроқ оширмоқда, тўғрисини айтганда, бу ишни у америка пуллари эвазига амалга оширмоқда", - деди АҚШ президенти Австралия бош вазири билан бўладиган музокаралар олдидан АҚШ ХХРни стратегик рақиб, деб ҳисоблайдими дея савол берган журналистларга жавобан.

Трамп икки давлат ўртасидаги турли адолатсиз иқтисодий ва саводо муносабатларини назарда тутаётганини тушунтирди. Шу билан бир вақтнинг ўзида Трамп сўзларига кўра, Вашингтон ва Пекин савдо бўйича "битим тузишга жуда яқинлашган".

АҚШ президенти Дональд Трамп Хитойнинг савдо бўйича Вашингтон билан битим тузишдан ўзга чораси йўқ, деб ҳисоблайди. Унинг таъкидига кўра, хитой иқтисодиёти катта йўқотишларни бошдан кечираётгани боис Пекин тезроқ битим ҳақида келишиб олишни хоҳлаяпти. Америка иқтисодиёти эса, Трампнинг фикрича, бундан фақат ютмоқда. ХХР ва АҚШ ўртасидаги музокараларнинг навбатдаги раунди октябрь ойи бошларига мўлжалланган.