ТОШКЕНТ, 21 сен - Sputnik. АҚШнинг биринчи хоними Меланья Трамп Америка пойтахтида Жорж Вашингтон ҳайкалининг очилиш маросими вақтида ноқулай вазиятга тушди. Тегишли видеоёзув Washington Examinerнинг Twitterдаги саҳифасида эълон қилинган.
Кадрларда кўриниб турибдики, президентнинг рафиқаси улкан қайчилардан фойдаланиб, байрамона тасмани қирқишни эплай олмаган. Шу боис, у ҳижолат бўлиб, ёнида турган эркакка улкан қайчини кесилмаган лента билан бирга топширишга мажбур бўлади.
Тантанали маросимда шаҳар мактабида таҳсил олувчи ўқувчилар ва амалдорлар иштирок этишган.
Вашингтон монументи - мармардан ясалган узунлиги 169 метрли обелискдир. У уч йиллик таъмирдан сўнг очилди.