ТОШКЕНТ, 20 сен – Sputnik. Ўзбекистоннинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонаси 2019 йил 17 сентябрьга ўтар кечаси мазкур шаҳрида газ балони ва пичоқ билан қуролланган икки номаълум шахс қоттиллик мақсади билан Ўзбекистон фуқароси А.Т.га ҳужум қилгани ва бир неча марта пичоқ билан жароҳатлаб воқеадан жойидан яширингани тўғрисида ОАВда тарқалган хабарни тасдиқлади.
ТИВ хабарига кўра, А.Т. шифохонага жойлаштирилган. Унинг ҳолати ўртача оғирликда дея баҳоланмоқда.
Тезкор қидирув тадбирлари натижасида икки нафар гумонланувчи қўлга олинган. Жиноят иши қўзғатилган.
Бош консулхона мазкур ҳолат бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва фуқаро муолажа олаётган тиббиёт муассасаси билан доимий алоқа ўрнатган.