Баҳодир Қурбонов самолёти Оренбургдаги ҳарбий аэродромга қўнди

Ўзбекистон мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов “Марказ – 2019” ҳарбий машғулотини кузатиш учун Оренбургга етиб келди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 20 сен – Sputnik. 19 сентябрь куни Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-майор Баҳодир Қурбонов “Марказ – 2019” стратегик қўмондонлик-штаб ўқувларини кузатиш учун Россия Федерациясининг Оренбург шаҳрига етиб келди.

Мудофаа вазирлиги хабарига кўра, Ўзбекистон мудофаа вазирлиги ҳарбий самолёти Оренбург шаҳридаги ҳарбий аэродромга кеча кечқурун қўнган. Меҳмонни Россия Федерацияси Марказий ҳарбий округи қўшинлари қўмондонлиги кутиб олган.

Баҳодир Қурбонов самолёти Оренбургдаги ҳарбий аэродромга қўнди

Бу йилги “Марказ – 2019” стратегик қўмондонлик-штаб ўқувларида Ўзбекистон ҳарбий контингенти ҳам иштирок этмоқда. Ушбу машғулотда Марказий Осиё минтақасида халқаро терроризмга қарши курашиш вазифаларини ҳамкорликда бажариш бўйича комплекс машқлар амалга оширилади. Унда Ўзбекистон вакиллари Тожикистон ҳарбийлари билан биргаликда шартли равишда ўз миллий ҳудудларида ҳаракат қилади.

Куч – бирликда: “Марказ – 2019” халқаро ҳарбий ўқув машғулотларига старт берилди

Эслатиб ўтамиз, ҳарбий машғулотларнинг асосий қисми 20 сентябрь куни Оренбург вилоятидаги “Донгуз” полигонида ўтказилади.