Ҳар куни чўмилиш шартми – шифокорлар жавоби

Шифокорлар ҳар кун чўмилиш шарт эмаслигини маълум қилишди. Улар ўз фикрларининг тасдиғи сифатида қатор сабабларни санаб ўтишди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 19 сен – Sputnik. Дерматолог шифокорлар ҳар кун чўмилиш шарт эмаслигини маълум қилишди. Бу соғлиқ учун зарарли бўлиши мумкин. Улар ўз фикрларининг тасдиғи сифатида қатор сабабларни санаб ўтишди. Бу ҳақда GQ журналида мақола чоп этилди.

Саломатликка зиён етказмасдан қанча туз истеъмол қилиш мумкин - олимлар тадқиқоти

Уларнинг сўзларига кўра, ҳозирги замон кишиларининг ҳар кун чўмилишларига ҳожат йўқ, чунки улар оғир жисмоний ишларни бажаришмайди. Қолаверса, тез-тез душ қабул қилиш инфекция хавфини оширади. Иссиқ сув терини ўта қуритиб юборади ва ёрилишига олиб келади. Совун эса фойдали бактерияларни йўқ қилиши мумкин.

Ювинишни ният қилганларга 10 дақиқадан ортиқ ҳаммомда қолиб кетмаслик тавсия қилинади. Шифокорларнинг таъкидига кўра, иссиқ ванна юрак хуружини келтириб чиқариши мумкин.

Шифокорларнинг ишонтириб айтишича, танани тоза сақлаш учун ҳар куни либос ва ички кийимни алмаштириб туришнинг ўзи кифоя.