Тошкентда автоустахона ходими дўппосланди

Бектемир туманидаги устахонада 27 ёшли фуқаро ва автоустахонанинг 25 ёшли ишчиси ўртасида келишмовчилик юзага келди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 19 сен — Sputnik. Тошкентда автоустахона ходими дўппосланди.

Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, 10 сентябрь куни Бектемир туманида жойлашган транспорт воситалари устахонасида Қибрай туманида яшовчи 27 ёшли Х.Ж. ва автоустахонанинг 25 ёшли ишчиси Б.А. ўртасида келишмовчилик юзага келган.

Натижада Б.А.га тан шикастлари етказилди. Суд-тиббий экспертиза хулосасига кўра, Б.А.га ўрта оғирликдаги тан шикастлари етган.

Ушбу факт асосида Ўзбекистон ЖКнинг 277-моддаси (“Безорилик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.