Мақсад умумий - Ўзбекистонни Жаҳон чемпионатига олиб чиқиш!

Мақсадимиз умумий - Ўзбекистонни Жаҳон чемпионатига олиб чиқиш! Одил Аҳмедов футбол мактабидан репортаж.
Sputnik

Мақсадимиз умумий - Ўзбекистонни жаҳон чемпионатига олиб чиқиш! Sputnik мухбири Одил Аҳмедов футбол мактаби бош менеджери Нодирхўжа Йўлдошев билан суҳбат қилди. 

Биз бу лойиҳани 4 йил один бошладик. Унгача бу жойлаш ташландиқ эди. Ўтган вақти ичидан биз Тошкентда ҳам филиал очдик. Лекин у ерда рақобат кучли, Пахтакор, Бунёдкор, Локомотив, Спартак  ва бошқа жамоалар бор, - дейди бош менеджер. 

Одил Ахмедов Наманганда футбол академияси очади

Шунингдек, Самарқанд, Бухоро, Қуқон ва Фарғонада ҳам филиалларимиз бор. У ерда 5 ёшда 12 ёшгача бўлган болаларни тайёрлашади. Улардан энг яхшилари эса Намангандаги футбол академияси ўқишни давом эттиришади. 

Айни дамда биз Италиянинг "Карпи" клуби билан шартнома асосида ишламоқдамиз. Улар бизга нафақат франшиза, балким методика ва мутахассилар юбориши ҳамда бир йирда бир маротаба бизнинг 4 нафар ўқувчиларимизни кўрикдан ўтказишидир, дейди Нодирхўжа Йўлдошев.

Академия бош менеджери айтишига қараганда, уларнинг тарбиячилари 16-17 ёшга тўлгач улар чет эл клубларига бепул юборишга ҳам тайёр, чунки ушбу ёшда пул ишлашдан кўра тажриба орттириш муҳимроқдир. Пулни 3-4 йилдан кейин ишласа ҳам бўлади.