Чилонзордаги кўчалардан бири 25 ноябрга қадар ёпилади

2019 йилнинг 19 сентябридан 25 ноябрига қадар пойтахтнинг Чилонзор туманидаги Гавҳар кўчасининг бир қисми ёпилади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 19 сен – Sputnik. 2019 йилнинг 19 сентябридан 25 ноябрига қадар пойтахтнинг Чилонзор туманидаги Гавҳар кўчасининг бир қисми, яъни “Олмазор” метро бекати рўпарасидаги йўл қисман ёпилади.

Амир Темур кўчасида ҳайдовчилар йўловчиларни менсимаяпти

Тошкент шаҳар ҳокимлигининг маълум қилишича, ҳаракат чекланиши сабаби метрополитеннинг Сергели йўналиши қурилишидир.

Автотранспорт воситалари ҳаракати айланма йул орқали амалга оширилади. 

Шаҳар ҳокимлиги келтирилган ноқулайлик учун узр сўраган.