Россия ва Беларусь интеграцияси режаси қачон тасдиқланиши маълум қилинди

Владимир Путин ва Александр Лукашенконинг икки давлат интеграцияси лойиҳасини тасдиқлаши кутилмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 18 сен – Sputnik. Россия президенти Владимир Путин ва Беларусь президенти Александр Лукашенко жорий йилнинг 8 декабрига қадар икки давлат интеграцияси лойиҳасини тасдиқлаши мумкин. Бу ҳақда РИА Новости Беларуснинг Россиядаги элчиси Владимир Семашко сўзларига асосланиб хабар қилмоқда.

У жорий йилнинг биринчи ноябрига қадар 31 та турли йўналишлар бўйича “йўл хариталари” ишлаб чиқилиши лозимлигини таъкидлаган.

Россия ва Беларус иттифоқчиликни янада чуқурлаштиради

“Янада кучлироқ бўлиш ва яхши шароитларда яшаш учун алоқаларимиз янада мустаҳкамроқ бўлди”, - дея қайд этган Владимир Семашко.

2018 йил охирида Минск ва Москва муаммоли масалаларни ҳал қилиш ва интеграцияни ривожлантириш учун ишчи гуруҳ тузишга келишиб олдилар.

Ёз ойида Россия ва Беларусь етакчиларининг музокаралари бўлиб ўтди.

Россия ва Беларусь бирлашадими? Путин жавоби

1 ноябрга қадар турли соҳаларда интеграция қилиш учун 28 тага яқин йўл харитаси, 2020 йил ўртасига келиб ягона қонунчилик,  2021 йилдан эса ягона қоидаларга мувофиқ ишлайдиган нефт ва газ, қишлоқ хўжалиги, саноат ва транспорт бозорларини ишга туширишни ишлаб чиқариш тўғрисида қарор қабул қилинган эди.