Нафс балоси: Пахтачида ўзбошимчалик билан олтин қазиётган уч кишини тош босиб қолди

“Қорақўтон” тоғ ҳудудидаги шахтада икки нафар фуқаро тош босиб қолиши оқибатида ҳалок бўлди. Улар олтинни ўзбошимчалик билан қазиб олишга уринишган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 18 сен – Sputnik. Самарқанднинг Пахтачи туманида ўзбошимчалик билан олтин қазиётган уч кишини тош босиб қолди.

Бош прокуратура хабарига кўра, давлат захирасида бўлган “Қорақўтон” тоғ ҳудудидаги шахтада олтин моддасини ўзбошимчалик билан қазиш ишларини олиб бораётганларида тоғ тоши босиб қолиши натижасида 2 нафар фуқаро воқеа жойида вафот этган, 1 нафар фуқаро эса тан жароҳатлари билан туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда