Минченко: Ўзбекистоннинг КХШТга қайтишига деярли тўсиқ қолмади

РФ Давлат думаси раиси Вячеслав Володин Тошкентга ташрифи чоғида ўзбек парламентарийларини Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти парламент ассамблеяси йиғилишларига кузатувчи сифатида таклиф қилди.
Sputnik

Ўзбекистон 2012 йил 28 июнда ташкилотдаги аъзолигини расман тўхтатиб қўйган, лекин аъзо давлатлар билан икки томонлама ҳамкорликни давом эттирмоқда. Россия Давлат думаси раиси Вячеслав Володин Тошкентга ташрифи чоғида ўзбек депутатларига КХШТ ПАга кузатувчи сифатида иштирок этишни таклиф қилди.

Сиёсатшунос Евгений Минченконинг фикрига кўра, республикани КХШТга қайтишига таъсир қилувчи омиллар мавжуд, масалан, кўпвекторли сиёсат йўли. Бироқ ҳозир уларнинг таъсири минималлаштирилган.

Ўзбекистон ОДКБга қайтадими – ҳарбий эксперт фикри

“КХШТ доирасидаги асосий муаммолардан бири Қозоғистон билан кескин муносабатлар эди. Аммо Ислом Каримов вафоти ҳамда Нурсултон Назарбоев ваколатларини топширгандан сўнг икки томонлама муносабатлардаги эмоционал омил  ўртадан кўтарилди. Мирзиёев ва Токаевнинг мулоқот қилишда салбий бэкраунди йўқ – етакчилар ҳаммасини оқ қоғоздан бошлашлари мумкин”, - дея тушунтирди Минченко.

Шунингдек, у сиёсий ўзгаришлар тўлқинида Ўзбекистон Евроосиё иқтисодий иттифоқи таркибига кириши мумкинлигини қўшимча қилди.

Сиёсатчининг тўлиқ изоҳини Sputnik Ўзбекистон радиоподкастида рус тилида тинглашингиз мумкин.

Минченко: Ўзбекистоннинг КХШТга қайтишига деярли тўсиқ қолмади