Эксперт: Ўзбекистон Тожикистонга терроризмга қарши самаралироқ курашишда ёрдам беради

Халқаро хавфсизлик соҳасидаги махсус медиаметрик тадқиқотлар маркази эксперти Игорь Николайчук Ўзбекистон ва Тожикистон Хавфсизлик кенгашилари ўртасида имзолаган ҳамкорлик тўғрисида меморандумни муҳим қадам деб атади.
Sputnik

Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби Виктор Маҳмудов ва Тожикистон Хавфсизлик кенгаши котиби Маҳмадали Ватанзода экстремистлик ва террорчилик фаолиятига қарши биргаликда ҳаракат қилиш соҳасидаги ҳамкорликнинг амалий механизмларини такомиллаштириш, чегаравий хавфсизликни таъминлаш ва умумий давлат чегараларида иқтисодий манфаатларни муҳофаза қилиш масалалари кўриб чиқишди.

Ўзбекистон ва Тожикистон ИИВ ҳамкорликни кучайтиради

Икки томонлама маслаҳатлашув якунларига кўра, икки давлат Хавфсизлик кенгаши аппарати ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум ва хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни янада чуқурлаштириш ва кенгайтириш бўйича аниқ чора-тадбирларни назарда тутувчи протокол имзоланди.

“Мазкур битим, шубҳасиз, Тожикистон ҳукуматига қўл келади, чунки Ўзбекистон ҳар томонлама: ҳам армия, ҳам махсус хизмати ишлари, ва албатта, терроризмга қарши курашишда ҳам жуда кучли мамлакат саналади”, - деди Игорь Николайчук Sputnik Ўзбекистонга берган интервьюсида.

Унинг сўзларига кўра, меморандум имзолананиши минтақада барқарорлик ва хавфсизликни сақлашга ёрдам беради.

“Россия ҳам ўзини хотиржам ва хавфсизроқ ҳис қилади”, - дея таъкидлади Николайчук.

Экспертнинг тўлиқ фикрларини Sputnik Ўзбекистон радиоподкастида рус тилида тинглашингиз мумкин.

Эксперт: Ўзбекистон Тожикистонга терроризмга қарши самаралироқ курашишда ёрдам беради