Доғистонда теракт уюштирмоқчи бўлган жангари қўлга олинди

“Ислом давлати” террорчилик уюшмасининг 19 ёшли аъзоси махфий жойдан жуда кучли портлаш қурилмасини олишга уринаётган пайтда қўлга олинган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 18 сен - Sputnik. Доғистонда Россия Федерал Хавфсизлик хизмати ходимлари республика ҳудудида теракт ҳужумини уюштирмоқчи бўлган “Ислом давлати”* террорчилик уюшмаси аъзосини қўлга олди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.

Москвада “Ислом давлати” ташкилотининг икки нафар ҳомийси қўлга олинди - видео

Қайд этилишича, қўлга олинган шахс 2000 йилда туғилган ва Россия фуқароси.

Жангари Доғистоннинг Тарумов туманидаги ўрмон массивида яшириб қўйилган жуда кучли қўлбола портлаш қурилмасини олишга уринаётган вақтида қўлга олинган.

Аниқлик киритилишича, террорчи ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва маҳаллий ҳокимият ходимларига нисбатан терактни амалга оширишни режалаштирган.

*Россияда тақиқланган ташкилот