Чегарадаги скелет: Ўзбекистонда Акбулакда музлаб қолган кишининг шахси аниқланди

Баҳор ойида Россиянинг Оренбург вилояти Акбулак қишлоғида эркак кишининг жасади қолдиқлари топилган эди. Унинг шахси ДНК экспертизасидан кейин аниқланди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 18 сен - Sputnik. Ўзбекистонда Қозоғистон ва Россия чегараси яқинида топилган жасад қолдиқлари кимга тегишли экани аниқланди, деб хабар қилмоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Жорий йилнинг апрель ойида Қозоғистон ва Россия чегараси яқинида жойлашган Оренбург вилоятида одам скелети топилган. Шунингдек, воқеа жойидан қўлқоп, этик, телефон ва 23 ёшли Ўзбекистон фуқароси номига берилган паспорт ҳам топилган.

Тахмин қилинишича, Сардор Норбоев қиш фаслида Қозоғистон ва Россия ўртасидаги чегарани кесиб ўтишга уриниб, музлаб қолган. 

“Скелет дарҳол суд-тиббий экспертизасига жўнатилди. ДНКни солиштириб кўриш учун бизнинг жуда кўп вақтимиз кетди, чунки текшириш Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги томонидан ўтказилган. Фонд ҳисобидан жасад қолдиқларини Ўзбекистонга келтирдик ва дафн этишлари учун яқинларига топширдик”, - деди Ташқи миграция агентлиги директори ўринбосари Бахтиёр Турсунов.

Унинг сўзларига кўра, текшириш ишлари давом этмоқда, фожианинг сабаблари ҳозирча эълон қилинмаган. Ҳодисанинг барча тафсилотларини аниқлаш учун Ўзбекистон Қозоғистон ИИВ ҳисоботини кутмоқда.