Ўзбекистонлик 6 нафар боксчи чорак финал учун рингга кўтарилади

Бугун Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионатининг тўққизинчи кун беллашувлари бўлиб ўтади. Унда 6 нафар ўзбекистонлик боксчи чорак финал йўлланмаси учун жанг қилишади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 17 сен — Sputnik. Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионатининг тўққизинчи кун беллашувлари бўлиб ўтади.

Мусабақада 6 нафар ўзбекистонлик боксчи ЖЧда чорак финал йўлланмаси учун жанг қилади:

-52 кг: Шаҳобиддин Зоиров - Азат Усеналиев (Қирғизистон)

-91 кг: Санжар Турсунов - Санжит (Ҳиндистон)

-57 кг: Миразизбек Мирзаҳалилов - Муҳаммад Ҳамут (Марокаш)

-69 кг: Бобоусмон Батуров - Деланте Жонсон (АҚШ)

-81 кг: Дилшодбек Рўзметов - Андреи Арадоай (Руминия)

+91 кг: Баҳодир Жалолов - Цонте Рогава (Украина).