Ўзбекистонда янги ҳарбий унвонлар жорий этилди

Шунингдек, ўқиш давомийлиги 5 йил бўлган олий ҳарбий таълим муассасаларининг битирувчилари учун “лейтенант” ҳарбий унвонини олиш учун хизмат муддати 1 йил этиб белгиланди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 17 сен – Sputnik. Ўзбекистон президентининг Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги қарори қабул қилинди.

Қарор билан тасдиқланган низомга кўра, эндиликда ёш ҳарбий хизматчиларга юқори даражали касбий сифатларга эга бўлган, тайёргарлиги энг яхши ҳарбий хизматчилар ва Қуролли Кучлар фахрийлари орасидан мураббийлар бириктирилади.

Ўзбекистонда ҳарбий хизматга чақирув бўйича янги тартиблар жорий этилди

Шу билан бирга, қуйидаги ҳарбий унвонлар жорий этилди:

- “III даражали сержант” - 3 йил;

- “II даражали сержант” - 4 йил;

- “I даражали сержант” - 5 йил.

Шунингдек, ўқиш давомийлиги 5 йил бўлган олий ҳарбий таълим муассасаларининг битирувчилари учун “лейтенант” ҳарбий унвонини олиш учун хизмат муддати 1 йил этиб белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда ҳарбий хизматга чақирув бўйича янги тартиблар жорий этилгани хабар қилинган эди.