ТОШКЕНТ, 17 сен - Sputnik. Ucell ва Uzmobile уяли алоқа операторлари Тошкентда 5G авлодли алоқа тармоғини ишга туширди, деб хабар қилишди компаниялар матбуот хизматлари.
Бешинчи авлод алоқа технологияларини ишга тушириш – улкан миқдорда абонентларга эга бўлган тармоқларни назорат қилиш ва бошқариш, интернет тармоғига уланган буюмлар (IoT) хизматларидан фойдаланишни назарда тутади.
Янги турдаги тармоқ абонентларга интернетга 1Гбит/сония тезлиги билан кириш ва битта база станциясидан бир вақтнинг ўзида жуда кўп абонентларга хизмат кўрсатиш имконини беради. Шунинг учун ҳам бундай технологияларни одамлар гавжум бўлган жойларда қўллаш мақсадга мувофиқдир.
Интернетда 5G авлод алоқа технологиясини синовдан ўтказиш видеоси пайдо бўлди. Унда база станцияси ва мослама орасида 1 376 Мбит/c тезликда алоқа ўрнатилди.