Шаҳобиддин Зоиров рақибидан устун келди

Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионатининг тўққизинчи кун баҳслари қизғин давом этмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 17 сен - Sputnik. Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионатининг тўққизинчи кун баҳслари қизғин давом этмоқда.

Ўзбекистонлик 6 нафар боксчи чорак финал учун рингга кўтарилади

Ушбу кун дастурида Шаҳобиддин Зоиров (-52 кг) чорак финал йўлланмаси учун рингга кўтарилди.

Қирғизистонлик Азат Усеналиевга қарши баҳс олиб борган Рио Олимпиадаси чемиони жангда ўз устунлигини намойиш этиб, кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди.

Шаҳобиддин Зоировд ярим финал йўлланмаси учун болгариялик Даниэль Асенов қарши жанг ўтказади.