Атамбаев ҳолидан хабар олинди. У нимадан хавотирда?

Қирғизистон собиқ президенти Атамбаевнинг турмуш ўртоғи ва ўғли унинг ҳолидан хабар олди. Ўғли Қодир учрашувдан сўнг отаси нимадан хавотир олаётганини маълум қилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 17 сен — Sputnik. Қирғизистон Республикаси миллий хавфсизлик қўмитаси (ГКНБ) тергов ҳибсхонасида сақланаётган мамлакатнинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаевни кўргани унинг олдига турмуш ўртоғи Раиса Атамбаева ва ўғли Қодир борди.

Қодир Атамбаев фейсбукдаги саҳифасида пост ёзиб қолдирган. Атамбаев бугун 63 ёшни қарши олди.

Атамбаев қурдирган масжидга тақиқ қўйилди

Қодир Атамбаевнинг таъкидлашича, отаси қирғиз-тожик чегарасидаги вазиятдан хавотирда ва тез орада тинчлик ва барқарорлик ўртатилишига умид билдирган.

Собиқ президентнинг сўзларига кўра, ҳозир Қирғизистон ҳукумати ўз саъй-ҳаракатларини ўз тарафдорларига қарши эмас, балки мамлакат хавфсизлигининг жиддий муаммоларини ҳал қилишга қаратиши керак.

“Биз онам билан отамни туғулган куни билан муборакбод этдик. Отамнинг кайфияти яхши ва ўзини яхши ҳис қиляпти. Унга сўнгги хабарларни етказдик ва мен тез орада келтириб беришим бўлган адабиёт рўйхатини муҳокама қилдик”, - дея ёзади Қодир

Sputnik Қирғизистоннинг ёзишича, ИИВ Атамбаевнинг ҳузурига яқинлари ташриф буюргани ҳақидаги хабарга кейинроқ изоҳ беришни ваъда берган.