“Толибон” АҚШ билан мулоқотни давом эттиришга тайёрлигини маълум қилди

Бир неча кун илгари АҚШ президенти Дональд Трамп Кобулда бўлиб ўтган теракт туфайли “Толибон” вакиллари билан бўлиб ўтиши керак бўлган учрашувини бекор қилган эди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 16 сен — Sputnik. Толиблар Москвада бўлиб ўтган учрашувда АҚШ билан мулоқотни давом эттиришга тайёр эканликларини маълум қилишди. Бу ҳақда Россия президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили, Иккинчи Осиё департаменти раҳбари Замир Кабулов РИА Новостига маълум қилган.

Тошкентда “Толибон” ҳаракати вакиллари билан учрашув ўтказилди

Таъкидланишича, АҚШ ва “Толибон” ҳаракати ўртасидаги янги учрашувининг санаси белгиланмаган.

“Улар америкаликлар билан бундай музокаларларга тайёр эканликларини тасдиқлашди”, - деди Кабулов.

Кабуловнинг сўзларига кўра, маслаҳатлашувлар чоғида кейинчалик “Толибон” ҳаракатидан санкцияларни олиб ташлаш масаласи муҳокама қилинмаган.

Серенко: АҚШнинг толиблар билан музокараларни тўхтатиши бутун Марказий Осиёга таъсир қилади

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Афғонистоннинг радикал ҳаракати “Толибон” вакиллари Москвага келишгани ва Россия ташқи шлар вазирлигида “Толибон” делегацияси билан учрашув бўлиб ўтгани хабар қилинган эди.

Бир неча кун илгари АҚШ президенти Дональд Трамп Кобулда бўлиб ўтган теракт туфайли “Толибон” вакиллари билан бўлиб ўтиши керак бўлган учрашувини бекор қилган эди.