ТОШКЕНТ, 16 сен - Sputnik. Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионати қизғин давом этмоқда.
-69 кг вазнли ўзбекситнлик боксчи Бобоусмон Батуров жаҳон чемпионатидаги илк жангини аргентиналик Агустин Аррегуига қарши ўтказди ва 5:0 ҳисоби билан ғалаба қозонди.
Екатеринбургдаги ЖЧда Ўзбекистон вакилларидан ғалаба ва мағлубият
© Федерация бокса Узбекистана
Чорак финал йўлланмаси учун рингга чиққан -75 кг вазнли боксчи Фанат Қаҳрамонов мусобақадаги учинчи жангини қарши ўтказди.
Екатеринбургдаги ЖЧда Ўзбекистон вакилларидан ғалаба ва мағлубият
© Федерация бокса Узбекистана
Бразилиялик Эберт Консесаога қарши кечган муросасиз жангда Фанат Қаҳрамонов 2:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бокс бўйича Жаҳон чемпионати 8 сентябрдан 21 сентябрга қадар бўлиб ўтади.