Боксчи Муроджон Аҳмадалиев Тошкентда илиқ кутиб олинди

Нью-Йорк шаҳрида колумбиялик Вильнер Сотога қарши жанг қилиб, рақибини 4-раунддаёқ нокаутга учратган Муроджон Аҳмадалиев Ўзбекистонга қайтиб келди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 16 сен — Sputnik. Боксчи Муроджон Аҳмадалиев Ўзбекистонга қайтиб келди. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати хабар қилди.

Боксчи Муроджон Аҳмадалиев Тошкентда илиқ кутиб олинди

Боксчи Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон бокс федерацияси мутасаддилари томонидан илиқ кутиб олинди.

Боксчи Муроджон Аҳмадалиев Тошкентда илиқ кутиб олинди

Эслатиб ўтамиз, Муроджон Аҳмадалиев 13 сентябрь куни Нью-Йорк шаҳрида колумбиялик Вильнер Сотога қарши жанг қилиб, рақибини 4-раунддаёқ нокаутга учратган эди.