Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида яна оломон тўпланмоқда. Можаро сабаби нимада?

Лайлак тумани раҳбарлари тўқнашувлар олдини олиш мақсадида, фуқаролар орасида тушунтириш ишларини олиб боришмоқда. Чегараолди ҳудуди ҳокими ҳам учрашувга таклиф этилган, аммо у ҳозирча келмаган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. Боткен вилояти Оқ-сой қишлоғида тожикистонликлар белгилаб олинмаган чегара ҳудудини ёпмоқчи, бу ҳақда Катран қишлоқ кенгаши раҳбари Сапарали Борубаев хабар қилган. Sputnik Қирғизистон хабари асосида.

Унинг сўзларига кўра, эрталаб тожикистон томондан сантехника келиб, йўлга бир машина шағал тўкиб кетган.

Тожикистон чегарасида юз берган жанжал туфайли 315 қирғиз эвакуация қилинди

"Улар бетон қуйиб, йўлни ёпишмоқчи эди. Бу белгиланмаган ҳудуд, шу боис, бир томонлама тартибда уни тўсиш мумкин эмас. юздан ошиқ қирғизистонликлар ўша томонга йўл олишди. Тинч музокараларни истаймиз. Умид қиламанки, ҳукумат бу масалага ечим топади", - деб айтган Борубаев.

У шунингдек, агар йўл тўсилса, Лайлак туманининг учта овулида автомобил ҳаракати тўхтаб қолишини қўшимча қилди.

Лайлак тумани ҳокими Баймурат Бекмуратов Максат қишлоғидаги қурилиш ишлари ҳақида гапириб ўтди.

"Чегара олди майдонидаги қурилиш ишлари ноқонуний. Аммо бизларнинг норозилигимизга қарамай, улар қурилиш ишларини тўхтатмадилар. Можаро бўлмаслиги учун, фуқароларимиз ўртасида тушунтириш ишларини олиб боряпмиз. Тожикистоннинг чегара олди ҳудудидан ҳокимни таклиф қилган эдик, аммо у ҳозирча келмади", - деган у.

Ҳозирга қадар олинган маълумотларга кўра, айни вақтда тушунтириш ишлари олиб борилмоқда, Чегара хизмати раҳбарлари даражасидаги музокаралар ўтказилади.