Икки нафар ўзбекистонлик курашчи ЖЧ ярим финалига чиқди

Нур-Султонда юнон-рим бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатида 2 нафар Ўзбекистон кўрашчилари ярим финалга чиқди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 14 сен – Sputnik.  Қозоғистоннинг Нур-Султон шаҳрида бўлиб ўтаётган Юнон-рим кураши бўйича жаҳон чемпионатида 2 нафар ўзбекистонлик курашчилар ярим финалга чиқди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Олимпия қўмитаси.

Икки нафар ўзбекистонлик курашчи ЖЧ ярим финалига чиқди

Хусусан, 72 кг вазн тоифасида ўзбекистонлик Арам Варданян – Руслан Аҳамалйиеуни (Беларусь) 9:1 ҳисобида, 1/8 финалда хитойлик Хужун Жангни 8:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Чорак финалда Арам германиялик Феликс Видмаерни мағлубиятга учратиб Ярим финалга йўл олди. Ярим финалда болгариялик Аик Мнатсаканян билан учрашади.

82 кг вазн тоифасида 1/8 финалда Нурбек Ҳошимбеков Жанубий кореялик Сангхиюк Паркни  3:2 ҳисобда мағлуб этган эди. ¼ финалда Норвегия вакили бўлган Ражбек Бисултановҳам мағлубиятга учратиб ярим финалга йўл олди. Ярим финал баҳсида Нурбек Ҳошимбеков Грузия вакили бўлган Лаша Гобадзе билан учрашади.

Айтиш жоизки, чорак финалга қадар ушбу мусобақада 55 ва 63 кг вазн тоифасида муваффақиятли иштирок этиб келаётган ака-ука Илҳом ва Ислом Баҳромовлан чорак финалда мағлубиятга учради.