2019 йилнинг 10-15 сентябр кунлари Қўқон шаҳрида Халқаро ҳунармандчилик фестивали бўлиб ўтмоқда. Унда 1116 нафар ҳунарманд, жумладан, 191 нафар хорижликлар иштирок этмоқда. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбири хабар қилмоқда.
Худоёрхон ўрдаси фестивалнинг асосий майдонига айланган.
Келажакда Ҳунармандчилик фестивали ҳар икки йилда бир марта бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Фестиваль Маданият вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Савдо-саноат палатаси, “Ҳунарманд” уюшмаси, Ўзбекистон Бадиий академияси ҳамда Фарғона вилояти ҳокимлиги иштирокида ташкил қилинади.
Ушбу фестивалнинг асосий мақсади - ўзбек халқининг тарихи ва маданий ҳаётини кенг ёритиш, ўзбек миллий ҳунармандчилигини намойиш қилиш, маданий-гуманитар алоқаларни халқаро миқёсда кучайтириш, авлоддан-авлодга ўтиб келаётган ҳунармандчилик мактабларини сақлаш ва қайта тиклашдир.
Фестивалннг энг сара ва ёрқин суратлари - Sputnik Ўзбекистон фотожамланмасида.