Туркиядаги ресторанда официант-роботлар пайдо бўлди

Истанбулдаги ресторанда мижозларга официант-роботлар хизмати йўлга қўйилди. Бундан аввал аэропортда робот-маслаҳатчилар иш бошлаган эди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 13 сен – Sputnik. Истанбулнинг Атакёй туманидаги ресторанларидан бирида мижозларга официант-роботлар хизмат қилмоқда.

Одамсифат “Фёдор” роботи бошқа космосга учмайди: ҳозир янги робот тайёрланмоқда

Бу ҳақда РИА Новости'га ресторан директори Мюжахит Кушман маълум қилди.

“Биринчи марта роботларни ишга тушириш ҳақида таклифни мижозимиз - профессор таклиф қилди. Буни биз амалга оширдик. Роботларни ўзимиз бренди ва унга муаллифлик ҳуқуқини расмийлаштирдик. Ҳозир бизда учта робот бор. Уларни хорижда буюртма қилдик, туркиялик муҳандислар эса уларни дастурлашди”, - дейди суҳбатдош.

Унинг сўзларига кўра, роботлар ресторанга кўплаб мижозларни жалб қилмоқда.

Роботлар керакли столга бориш ва гаплашишни билади. Технологиялар ривожланиши билан келажакда официант касбига талаб кескин камаяди.

Август ойида Истанбул аэропортида робот-маслаҳатчилар тажриба тарзида иш бошлаган эди.

Роботлар йўловчиларга аэропортда ёрдам бериш учун мўлжалланган, улар чиптадан матнни ўқиш, парвоз маълумотлари ҳақида саволларга турк ва инглиз тилларида жавоб беришлари мумкин.