Тошкентда ЙПХ инспектори хизмат автомобилида пиёдани уриб юборди

Интернет тармоғида тарқалаётган хабарга кўра, Тошкент шаҳар ИИББ ходими ўз автомобилида ҳаракатланиб боргаётганида ЙТҲ содир бўлган, унинг натижасида жабрланган пиёда эса ҳаётдан кўз юмган. Идора бу хабар ҳақиқатдан йироқ эканлигини маълум қилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 13 сен – Sputnik. Тошкентда ЙПХ инспектори хизмат автомобилида пиёдани уриб юборди, жабрланувчи шифохонага ётқизилди.

ЙПХдан қочган "Дамас" ҳайдовчиси 15 суткага қамалди

Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, 12 сентябрь куни тахминан соат 8.00 да Чилонзор тумани Бунёдкор кўчасида ЙПХ инспектори кичик сержант Б.К. “Ласетти” русумли хизмат автомобилида ўз хизмат вазифаларини бажариш давомида, белгиланмаган жойдан йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган. Натижада ходим бошқарувни йўқотиб, йўл четида турган, 48 ёшли Зафар У.га тегишли бўлган “Ласетти” русумли автомобилга тўқнашган.

“ЙТҲ натижасида 46 ёшли Зафар А. тан шикастлари билан тиббий ёрдамга мурожаат қилган. Ҳозирги вақтда шифокорлар унинг ҳолатини қониқарли деб баҳоламоқдалар”, - дейилади хабарда.

Ушбу факт бўйича ИИББ ходимига нисбатан олиб борилаётган хизмат текшируви давомида ЙТҲ сабаби аниқланади.